Telegram Group Search
Фарғонада мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчи 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Фуқаро ўзининг бошқарувида бўлган Lacetti машинасида Мatiz автомашинасини меъёридан юқори тезликда қувиб ўтмоқчи бўлган. Оқибатда у йўл четида ҳаракатланиб кетаётган вояга етмаган мактаб ўқувчисини уриб юборган. Жабрланувчи олган оғир тан жароҳатлари туфайли вафот этган.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/society/far-onada-maktab-u-uvchisini-urib-yuborgan-aydovchi-jazolandi

Lotin|Кирилл
Ўзбекистон ва Мўғулистон логистика муаммоларини ўрганиш ва транспорт йўлакларини ривожлантиришда ҳамкорлик қилади

Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази директори Бекзод Холматов ва Мўғулистоннинг Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар халқаро таҳлил маркази ижрочи директори Дамдин Од Дулгуун ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/society/uzbekiston-va-mu-uliston-logistika-muammolarini-urganish-va-transport-yulaklarini-rivojlan

Lotin|Кирилл
Ҳаж мавсумида вафот этганлар сонининг кўплиги сабаблари маълум қилинди

Саудия Арабистони расмийларининг маълум қилишича, бу йил Маккадаги Ҳаж вақтида камида 1301 нафар зиёратчи вафот этган.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/world/-aj-mavsumida-vafot-etganlar-sonining-kupligi-sabablari-malum-ilindi

Lotin|Кирилл
Фарғонада соғлом фуқаро руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилгани аниқланди

Ишни Омбудсман ўргангач, фуқарони унинг розилигисиз тиббий кўрикдан ўтказган шифокорга "ҳайфсан" берилган.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/society/far-onada-so-lom-fu-aro-ru-iy-kasalliklar-shifohonasiga-joylashtirilgani-ani-landi

Lotin|Кирилл
Россиядаги аянчли ёнғинда саккиз киши ҳалок бўлди

Москва яқинидаги Фрязино шаҳридаги саноат зонаси ҳудудидаги маъмурий бинода ёнғин содир бўлди. Одамларни эвакуация қилиш ташкил этилган. Ёнғинга мураккабликнинг учинчи даражаси берилган.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/world/rossiyadagi-ayanchli-yon-inda-sakkiz-kishi-alok-buldi

Lotin|Кирилл
Бангкокда Таиланд қиролининг туғилган кунига тайёргарлик, Мумбайдаги Халқаро йога куни, Ғазодаги уй вайроналарида арғимчоқ учаётган қизалоқ. Кун суратлари

UzReport таҳририяти дунё бўйлаб эътиборга молик воқеа-ҳодисалар вақтида олинган суратларни тўплаб боради. Бу сафар ҳам бир қатор қизиқарли суратлар тарихга муҳрланган.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/world/bangkokda-tailand-qirolining-tugilgan-kuniga-tayyorgarlik-mumbaydagi-xalqaro-yoga-kuni-gaz

Lotin|Кирилл
24 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

🤲🏻 Шавкат Мирзиёев Доғистондаги террорчилик ҳаракатлари сабаб Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди

🇺🇿🇲🇳 Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида 14 та ҳужжат имзоланди

🥊 Шаҳрам Ғиёсов WBO рейтинги пешқадамига айланди

✈️ Марказий Осиё давлатлари ва Хитой фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди

🧆 Фарғонада октябрь-ноябрь ойларида “Фарғона гастрономик фестивали” ўтказилади

🤝 Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари икки мамлакат ишбилармонлари билан учрашув ўтказдилар

Батафсил 👉 https://uzreport.news/society/24-iyun-kuni-uzbekistonda-sodir-bulgan-eng-mu-im-vo-ealar-dayjesti

Lotin|Кирилл
Доғистондаги терактлар қурбонлари сони 20 кишига етди

Доғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Татяна Беляеванинг сўзларига кўра, 46 киши жабрланган. Уларга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда – етти нафар ярадорнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/world/do-istondagi-teraktlar-urbonlari-soni-20-kishiga-etdi

Lotin|Кирилл
"Ливандаги можарога Эрон аралашса, АҚШ Исроилга ёрдам бера олмайди" – АҚШ генерали

Генерал Браун Исроилдан уруш минтақага ва АҚШ кучларига қандай таъсир қилиши ҳақида ўйлашни сўради. Унинг тахминларига кўра, Қўшма Штатлар апрель ойида Эрон учувчисиз учоқлари ҳужумига қаршилик кўрсатгани каби, Исроилни Ҳизбуллоҳ билан кенг кўламли урушдан ҳимоя қила олмаслиги мумкин.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/world/livandagi-mojaroga-eron-aralashsa-a-sh-isroilga-yordam-bera-olmaydi-a-sh-generali

Lotin|Кирилл
Деновда савдо мажмуаси ҳудудида йирик ёнғин содир бўлди

Денов туманида савдо мажмуаси ҳудудидаги 4 та асосий ва 8 та кичик савдо дўконларида ёнғин содир бўлган ва 90 квадрат метр майдондаги буюм ҳамда кийим-кечаклар ёнғиндан зарарланган.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/society/denovda-savdo-majmuasi-ududida-yirik-yon-in-sodir-buldi

Lotin|Кирилл
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли 2 кунга ёпилади

Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли велоспорт мусобақаси учун маълум вақтга ёпилади.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/society/bustonli-tumaniga-olib-boruvchi-avtomobil-yuli-2-kunga-yopiladi

Lotin|Кирилл
Хитой “Long March 10” ўта оғир ракетасининг биринчи босқичини муваффақиятли синовдан ўтказди

ХХР керосин ва суюқ кислородда ишлайдиган учта YF-100K двигатели билан жиҳозланган “Long March 10” ўта оғир ракетасининг биринчи босқичи прототипини муваффақиятли синовдан ўтказди.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/world/hitoy-long-march-10-uta-o-ir-raketasining-birinchi-bos-ichini-muvaffa-iyatli-sinovdan-utka

Lotin|Кирилл
Ўзбекистоннинг 3 та вилоятида ҳожатхона қуриш учун тарихий ёдгорликлар қисман бузилгани аниқланди

Жами 12 та ёдгорликка 8,3 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланиб, жиноят ишлари қўзғатилди ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/society/uzbekistonning-3-ta-viloyatida-ojathona-urish-uchun-tarihiy-yodgorliklar-isman-buzilgani-a

Lotin|Кирилл
Доғистон раҳбари: Террор хуружлари вақт ва мақсадлар бўйича мувофиқлаштирилган

Дербент ва Махачқалъа шаҳарларида содир этилган терактлар вақт ва мақсадлар бўйича мувофиқлаштирилган, дея таъкидлади Доғистон раҳбари Сергей Меликов.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/world/do-iston-ra-bari-terror-hurujlari-va-t-va-ma-sadlar-buyicha-muvofi-lashtirilgan

Lotin|Кирилл
WikiLeaks асосчиси Ассанж Британия қамоқхонасидан озод этилди

Жулиан Ассанж гаров эвазига озод қилинди ва Буюк Британиядан чиқиб кетди, деди унинг шериклари. WikiLeaks асосчиси 18 та айбловдан бири бўйича дастлабки келишувга эришди.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/world/wikileaks-asoschisi-assanj-britaniya-amo-honasidan-ozod-etildi

Lotin|Кирилл
Ўзбек тили бўйича миллий сертификат имтиҳонида юқори балл тўплаганларга имтиҳон харажати қоплаб берилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбек тили ва адабиёт фани бўйича миллий сертификат имтиҳонида юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/society/uzbek-tili-buyicha-milliy-sertifikat-imti-onida-yu-ori-ball-tuplaganlarga-imti-on-harajati

Lotin|Кирилл
Тожикистонда урф-одат ва маросимларни бузганлик учун катта миқдорда жарималар жорий этилди

Қонунга кўра, жисмоний ва юридик шахслар томонидан тантаналар ва маросимлар ўтказиш тартибини бузганликлари учун 2037 доллардан 10 минг долларгача жарима солинади.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/world/tojikistonda-urf-odat-va-marosimlarni-buzganlik-uchun-katta-mi-dorda-jarimalar-joriy-etild

Lotin|Кирилл
Ўзбекистонда халқаро ёшлар экологик оромгоҳ иш бошлади

Самарқанд шаҳрида Халқаро экологик оромгоҳ иш бошлади. Тадбирдан кўзланган мақсад иқлим ўзгаришига қарши курашда ёшларнинг ролини ёритиш, ёш экологик фаолларга ўз таклиф ва ташаббусларини илгари суриш имкониятини бериш, мазкур ҳудудларда ёшлар экологик ҳаракатининг интеграциялашувига кўмаклашишдан иборат.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/society/uzbekistonda-hal-aro-yoshlar-ekologik-oromgo-ish-boshladi

Lotin|Кирилл
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Эрдўғаннинг яқин кунларда Остонада Путин билан учрашиш режасини маълум қилди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған яқин кунларда Остонада россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашишни режалаштирмоқда.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/world/turkiya-tash-i-ishlar-vazirligi-erdu-anning-ya-in-kunlarda-ostonada-putin-bilan-uchrashish

Lotin|Кирилл
Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби “Умумтуркий луғат” яратишни таклиф қилди

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Маҳмуд Қошғарийнинг “Девони луғотит турк” асарининг 950 йиллигига бағишланган Халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/politics/turkiy-davlatlar-tashkiloti-bosh-kotibi-umumturkiy-lu-at-yaratishni-taklif-ildi

Lotin|Кирилл
2024/06/25 08:08:23
Back to Top
HTML Embed Code: